solution icon
Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (ОТКТМУЭТ)
Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштириш daraja.ilmiy.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш — олий таълимдан кейинги таълимга қабул, ҳужжатларни расмийлаштириш, мониторинг ва бошқа жараёнларни ягона электрон муҳитда амалга ошириш имконини беради
  • advantage icon Ягона ахборот маконини шакллантириш — докторантура, таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка оид маълумотларни ягона тизимда жамлаш, сақлаш ва бошқаришни таъминлайди
  • advantage icon Шаффофлик ва назоратни ошириш — танлов, қабул ва бошқа жараёнларнинг белгиланган мезонлар асосида электрон юритилиши инсон омилини камайтиради
  • advantage icon Идоралараро интеграция — OneID, давлат ахборот тизимлари ва тегишли маълумотлар базалари билан интеграция орқали маълумотларни автоматик алмашиш
  • advantage icon Таҳлил ва мониторинг имкониятлари — олий таълимдан кейинги таълим бўйича статистик маълумотларни шакллантириш, таҳлил қилиш ва раҳбарият учун тезкор ҳисоботлар тайёрлаш имконини беради
Лойиҳа ҳақида

Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (ОТКТМУЭТ) — олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги жараёнларни рақамлаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишга мўлжалланган ахборот тизимидир.
Тизим мустақил изланувчи, таянч докторантура, докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик бўйича талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни электрон қабул қилиш, танлов ва қабул жараёнларини бошқариш, докторантлар ҳамда илмий раҳбарлар ҳақидаги маълумотларни юритиш ва мониторинг қилиш имконини беради.

ОТКТМУЭТ қоғозбозликни, ортиқча маъмурий юкламани ва инсон омили билан боғлиқ хатоларни камайтириш, маълумотларни ягона базада шакллантириш, жараёнларнинг шаффофлиги ва назоратини оширишга хизмат қилади.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Олий таълимдан кейинги таълим жараёнларини ягона электрон тизим орқали бошқариш ва мувофиқлаштириш
Қабул ва ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнларини рақамлаштириш
Жараёнларнинг шаффофлиги, тезкорлиги ва назорат қилинишини таъминлаш
Олий таълимдан кейинги таълим бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш
Талабгорларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва ҳужжатларини қабул қилиш
Танлов ва қабул жараёнларини электрон шаклда ташкил этиш
Докторантлар, илмий раҳбарлар ва ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни юритиш
Жараёнларнинг боришини мониторинг қилиш ва рақамли назоратни амалга ошириш
Статистик ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш
Тегишли давлат ахборот тизимлари билан маълумот алмашишни таъминлаш.

Имкониятлари
  • opportunity icon Электрон рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш
  • opportunity icon Ҳужжатларни электрон қабул қилиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
  • opportunity icon Танлов ва қабул жараёнларини бошқариш
  • opportunity icon Фойдаланувчилар ва уларнинг ваколатларини бошқариш