Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи:
Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Норматив-ҳуқуқий асос рақами:
ПҚ-162-сон қарори, 24.05.2023 йил
Тизимнинг вазифаси ва мақсадли аудиторияси:
«Сув ҳисоби» ахборот тизими сув етказиб бериш жараёнларини рақамлаштириш ва истеъмолчилар учун ҳисоб-китобларни автоматлаштириш, сув ҳисобини юритиш ва истеъмолчилар олган сув миқдори учун далолатнома тузишга хизмат қилади. Ахборот тизими сув етказиб беришга масъул бўлган барча ходимлар учун мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришда ва ирригация сектори инфратузилма объектларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг кўламда фойдаланиш, шунингдек, сув хўжалиги тармоғида ресурслардан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари билан иқтисодий ва молиявий муносабатларни рақамлаштириш, идоравий ишларда меҳнат жамоасини самарали бошқариш ҳамда ходимларнинг иш унумдорлиги ва ахборот билан таъминланганлик даражасини тубдан яхшилаб, кундалик иш юритишдаги вақт ва моддий ресурсларнинг сарф-харажатларини сезиларли даражада қисқартиришга хизмат қилади.
Сувдан фойдаланувчилар билан сув истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро сув ҳисоб-китобига оид маълумотларнинг рақамлаштирилган маълумотлар базасини яратиш, унда иштирок этувчи тармоқларда қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида фаолият юритиш жараёнида инсон омилини қисқартириш;
Сувдан фойдаланувчиларга сув етказиб бериш шартномаларини, буюртманомаларни, бажарилган ишлар тўғрисидаги таққослаш далолатномаси каби бухгалтерия ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми, тўловлар ва дебитор-кредитор қарздорликлар каби кўрсаткичларнинг мониторингини автоматлаштириш;
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ва сув хўжалиги муносабатларини тизимли тартибга солиш;
Сув етказиб беришда сув тақсимоти ва ҳисоб-китоб ишларини юритишни осонлаштириш, маълумотларнинг аниқлиги, тўлиқлиги, ишончлилиги ва тезкорлигига эришиш;
Сув ҳисоб-китоби ишларини юритиш билан шуғулланувчи ишчи кучи, алоқа, транспорт, қоғоз ва бошқа турдаги сарф-харажатларни 50 фоизга тежашга эришиш;
Жойлардан олинадиган маълумотларнинг автоматлаштирилган тартибда тўпланиши, уларнинг ишончли, тўлиқ ва аниқ бўлишига эришиш;
Турли шакллардаги ҳужжатлар ва ҳисоботларни тайёрлаш, топшириш ва сақлашдаги оворагарчиликларни камайтириш;
Сув ресурсларини оқилона тақсимлаш натижасида қишлоқ хўжалиги товар (маҳсулот) ишлаб чиқарилиши ҳосилдорлигини 15–20 фоизга оширишга эришиш;
Сув билан таъминлаш жараёнларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишда тизимли назорат ўрнатилишига эришиш;
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг индустриал ва интенсив агротехнологияларни жорий этишдан манфаатдорлигини ошириш;
Давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирларни ахборотлаштириш;
Меҳнат жамоасини самарали бошқариш, ходимларнинг иш унумдорлиги ва ахборот билан таъминланганлик даражасини тубдан яхшилаш, ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда иш юритишдаги вақт ва сарф-харажатларни 20–25 фоизга қисқартириш.
Фойдаланувчилар сони: 693 336 та
Интеграциялашган тизимлар сони: 9 та
Ташқи давлат органлари / иштирокчи ташкилотлар сони: 5 та
Операциялар / транзакцияларнинг умумий ҳажми: мавжуд эмас
Сайт / порталга ташриф буюрувчилар сони: 693 557 та
Қоғоз харажатларининг нолга туширилиши;
Сув ресурсларининг рационал тақсимланиши;
Кадрларнинг операцион юкламасини қисқартириш;
Хизмат кўрсатиш вақти (SLA) қисқариши;
Тезкор молиявий ҳисоб-китоблар;
Маълумотлар ҳаққонийлигининг юқори даражаси;
Узликсиз маълумотлар алмашинуви;
24/7 ишчи ҳолати ва қулайлик;
Ягона интерактив бошқарув панели.