solution icon
Касбий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими
Профессионал таълимни бошқариш ахборот тизими — бу ўқув жараёнини режалаштириш, бошқариш ҳамда талабалар, ўқитувчилар ва маъмурият фаолиятини ягона платформада мувофиқлаштириш тизимидир. prof-emis.edu.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Ўқув жараёнини автоматлаштириш – дарс режалари, аттестация ва назорат жараёнлари тизим орқали автоматик тарзда бошқарилади.;
  • advantage icon Маълумотларнинг ягона базаси – ўқувчилар, ўқитувчилар ва курслар ҳақидаги барча маълумотлар марказлаштирилган ҳолда сақланади;
  • advantage icon Назорат ва баҳолашни соддалаштириш – ўқув жараёнидаги баҳолар, кузатувлар ва ҳисоботлар тизим орқали тез ва аниқ олинади;
  • advantage icon Вақт ва ресурсларни тежаш – қоғоз ишларини камайтириб, маъмурий жараёнларни оптималлаштиради;
  • advantage icon Аналитик имкониятлар – тизим статистик ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаб, қарор қабул қилишни осонлаштиради;
  • advantage icon Ўзаро коммуникация ва ахборот алмашиш – ўқувчилар, ўқитувчилар ва маъмурият ўртасида тезкор ахборот алмашиш имконияти;
Лойиҳа ҳақида

Касбий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими бу касбий таълимни рақамлаштириш ва модернизация қилиш учун мўлжалланган тизим бўлиб, таълим жараёнини самарали, шаффоф ва тезкор бошқаришга хизмат қилади.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизим мақсадлари:
Касбий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими бу касбий таълим муассасаларида ўқув жараёнини самарали бошқариш, режалаштириш, мониторинг қилиш ва баҳолашга мўлжалланган интегратсиялашган ахборот тизими. Тизим ўқувчилар, ўқитувчилар ва маъмурият ўртасидаги ахборот алмашувини соддалаштиради ҳамда таълим жараёнини рақамлаштиришга ёрдам беради.

Тизим вазифалари:
1.    Ўқув жараёнини режалаштириш – дарслар, амалий машғулотлар ва имтиҳонлар жадвалини яратиш ва бошқариш;
2.    Ўқувчи ва ўқитувчилар маълумотларини бошқариш – шахсий маълумотлар, курслар ва натижаларни ягона марказлашган базада сақлаш;
3.    Мониторинг ва назорат қилиш – ўқув жараёни самарадорлигини реал вақт режимида кузатиш, муассаса раҳбариятига ҳисоботлар тайёрлаш;
4.    Ресурсларни бошқариш – аудитория, ускуналар ва ўқув материалларидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
5.    Хавфсизлик ва махфийликни таъминлаш – фойдаланувчи маълумотлари ва тизимдаги ахборотларнинг ҳимояланганлигини таъминлаш;
6.    Таълим сифатини ошириш – тизим орқали ўқув жараёнларини оптималлаштириш ва самарадорликни ошириш

Статистика

Фойдаланувчилар сони ўқувчи:1,029,268
Фойдаланувчилар сони ўқитувчи:36,000
Интегратсиялашган тизимлар сони: 16 та
Сайт/порталга ташриф буюрувчилар сони (кунлик): 100,000+

 

Имкониятлари
  • opportunity icon Профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнини бошқариш учун мўлжалланган ахборот тизими.
  • opportunity icon Таълимни режалаштириш, мониторинг қилиш, баҳолаш ва самарали бошқариш.
  • opportunity icon Талабалар, ўқитувчилар ва маъмурият фаолиятини ягона платформада мувофиқлаштириш.
  • opportunity icon Ўқув жараёнини рақамлаштириш, шаффоф ва тезкор бошқарув ҳамда қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш.