- ахборот тизимларини ўзаро интеграциялаш;
- белгиланган қоидаларга мувофиқ хабарларни маршрутлаш;
- хавфсиз алоқа каналлари орқали ахборот тизимлари ўртасида кафолатланган маълумотларни узатиш;
- ахборот тизимлари билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида хабар бериш;
- статистик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш.
Ахборот алмашинуви ва интеграция билан боғлиқ жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 сентябрдаги “Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 516-сон қарори билан тартибга солинган.