solution icon
Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини сайлов участкаларига автоматик тақсимлаш, сайловчиларга сайлов участка маълумотларини аниқлаш ва уни алмаштириш хизмати ҳамда сайлов натижаларини аниқлашдан иборат. elections.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Сайлов жараёнларининг шаффофлигини ошириш
  • advantage icon Сайловчиларнинг электрон рўйхатининг доимий актуаллигини таъминлаш
  • advantage icon Сайловларга оид маълумотлар таснифини олиш
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги «Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3961-сон қарори билан Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилган. Сайлов участкалардаги сайловчилар рўйхатини қўлда шакллантириш, сайловчини 1 тадан ортиқ сайловчилар рўйхатига киритиш олди олинди. Сайловчилар рўйхатини сайлов участкаларига автоматик тақсимлаш орқали сайловчининг ўз участкасини МСКнинг расмий веб-сайтида ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида билиб олиш имконияти яратилди.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Сайлов жараёнларида сайловчилар ягона электрон рўйхати билан ишлашни таъминлаш;

Сайловчиларни сайлов участкаларига тақсимлаш ҳамда участка комиссия аъзолари учун рўйхатларга тузатиш киритиш имкониятига эга воситалар билан таъминлаш;

Сайловга оид статистик маълумотларни шакллантириш;

Сайловчиларга ўз сайлов участкасига оид манзил маълумотлари билан танишиш имкониятини яратиш;

Ўзбекистон Республикаси сайлов жараёнини такомиллаштириш;

Идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан хавфсиз алоқа каналлари орқали интеграциялаш;

Сайловчилар рўйхатларини сайлов участкалари бўйича тақсимлаш;

Сайлов натижалари бўйича тегишли ҳисоботларни шакллантириш.

Статистика

2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар сайлов натижалари юзасидан:

Ўзбекистон Республикаси бўйича 11 028 та сайлов участкаси мавжуд бўлиб, уларга 19 944 859 нафар сайловчилар тақсимланган. Шунингдек, 40 та давлатларда 57 та 165,6 минг нафар сайловчилар тақсимланган. Сайловда илк маротаба қатнашадиган ёшлар 506,8 минг нафарни ташкил этган. Ўзбекистонда 15 млн 27 минг 529 нафар, чет элда 132 минг 667 нафар сайловчи овоз берган.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш
  • opportunity icon Сайловчиларнинг иштирокини белгилаш
  • opportunity icon Сайлов натижаларини эълон қилиш