«E-VISA» тизими хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этиш тартибини бекор қилиш орқали оптималлаштиради. Тизим мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имконини беради.
Тизим мақсадлари:
Хорижий фуқароларнинг кириш визасини олиш жараёнларини модернизация қилиш ҳамда максимал соддалаштириш.
Электрон кириш визаларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали марказлаштирилган тизимни яратиш.
Тизим вазифалари:
Аэропорт ва темир йўл вокзалларида автоматлаштирилган паспорт назорати кабинасини ва солиштириш тизимини жорий этган ҳолда назоратни соддалаштириш.
Хориж фуқароларининг кириш визаларини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига мажбурий мурожаатини бекор қилиш.
Жами аризалар (анкеталар) сони: 184 318 та.
Кунлик ташриф буюрувчилар сони: 2 000 дан ортиқ.