Ушбу скриншот ахборот тизимининг мониторинг панели (Dashboard) бош саҳифасини акс эттиради. Бош саҳифада тизимнинг асосий ахборот-функционал имкониятлари, авторизациядан ўтган фойдаланувчилар учун мўлжалланган менюлар, шунингдек, муҳим маълумотлар жойлаштирилган. Интерфейс авторизациядан ўтган фойдаланувчи учун қулай ва тушунарли шаклда ишлаб чиқилган бўлиб, бу тизим функцияларидан самарали фойдаланиш имконини беради. Бош саҳифа орқали авторизациядан ўтган фойдаланувчилар тизимнинг асосий бўлимларига тезкор киришлари, маълумотларни киритишлари, ўзгартиришлари ва техник паспортларни шакллантиришлари мумкин.
Ушбу тизимни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ва 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони асос бўлиб хизмат қилади.
Ушбу ахборот тизими маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини автоматилаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Тизим веб-платформа ҳисобланади ва фойдаланувчилар ундан масофадан туриб фойдаланиш имкониятига эга. Тизимда фойдаланувчилар ролларига асосланган кириш ҳуқуқлари ўрнатилган, ахборот хавфсизлиги эса амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таъминланади.
АТга киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотларни сейсмик заифлиги бўйича таснифлаш ва уларнинг техник ҳолатини баҳолаш;
Бино ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп квартирали турар жой биноларининг сейсмик бардошлилик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тизимли йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.