Ушбу ахборот тизими ўрмон фонди ерларида чорва молларини боқиш ва пичан ўриш учун электрон рухсатномалар (онлайн чипталар) беришни автоматлаштирувчи рақамли платформа ҳисобланади.
Тизим орқали фуқаролар ва тадбиркорлар аризаларни онлайн топширишлари, яйлов участкаларини танлашлари, чорва сонини кўрсатишлари, тўловларни амалга оширишлари ва электрон рухсатномаларни олишлари мумкин.
Бундан ташқари, тизим яйлов ерларидан фойдаланиш, боқилаётган чорва сони, рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ва амалга оширилган тўловларни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини беради.
Ўрмон фонди яйлов ерларидан самарали ва назорат остида фойдаланишни таъминлаш
Рухсатномалар бериш жараёнини рақамлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш
Барча маълумотларни ягона базада жамлаш
Давлат хизматларини онлайн шаклга ўтказиш
Ҳуқуқбузарликлар ва коррупция ҳолатларини камайтириш
Онлайн аризаларни қабул қилиш
Яйлов ҳудудларини рақамли хариталар асосида кўрсатиш
Чорва бош сонини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш
Электрон рухсатномалар бериш
Тўловларни қайта ишлаш ва ҳисобга олиш
Мониторинг ва ҳисоботларни шакллантириш
Давлат органлари билан маълумот алмашиш