solution icon
ОСОН ИШ ахборот тизими
Вакансиялар ва ресумелар базасини шакллантириш osonish.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Иш қидирувчилар учун: ресуме жойлаш ва иш топишга кўмаклашиш
  • advantage icon Иш берувчилар учун: вакансияларни эълон қилиш ва ходим топишга кўмаклашиш
  • advantage icon Бандлик агентликлари учун: номзод–вакансия мослигини автоматик филтрлаш орқали сифатли хизмат кўрсатиш
  • advantage icon Жамият учун: бандликни назорат қилиш, статистик таҳлил орқали ижтимоий барқарорликни таъминлаш
Лойиҳа ҳақида

Тизимни ишлаб чиқишга асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 йилдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5052-сон фармони ҳисобланади.
Тизимнинг асосий фойдаланувчилари иш қидирувчилар ва иш берувчилар бўлиб:
-  иш қидирувчилар тизимга ўзларининг ресумеларини жойлаши, ресумега мос вакансиялар билан танишиб чиқиши, вакансияга таклиф билдириши, иш берувчи томонидан келиб тушган таклифларни кўриши ҳамда иш берувчилар билан чат орқали боғланиши;
-  иш берувчилар тизимга ўзларининг бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларини жойлаши, бўш иш ўрнига мос ресумелар билан танишиб чиқиши, иш қидирувчиларга таклиф юбориши, суҳбатга чақириши, иш қидирувчилардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда мос номзод топилган тақдирда иш берувчининг хоҳишига кўра уни ЙММТ тизимида ишга олиш жараёнини соддалаштирилган тартибда амалга ошириши мумкин.

 

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Меҳнат бозори иштирокчилари бўлган иш берувчилар ва иш қидирувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, вакансиялар ва меҳнат ресурслари тўғрисидаги марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантириш, оптимал алгоритмлар асосида иш ўринлари ҳамда номзодлар ўртасида максимал даражада мувофиқликни таъминлаш, иш топиш ва мутахассис топиш жараёнини оптималлаштириш, тизим маълумотлари асосида турли статистик, динамик ва стратегик маълумотларни тақдим қилиш.

 Бўш иш ўринлари базасини яратиш ва унинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш.
-  Ресумелар базасини очиқ ва тизимли шакллантириш
-  Иш қидирувчи фуқароларга ресуме яратиш орқали мос иш ўринларини топишга кўмаклашиш
-  Иш берувчиларга ходим топишга кўмаклашиш
-  Вакансиялар ва иш қидирувчилар маълумотлари асосида статистик маълумотларни шакллантириш

Имкониятлари
  • opportunity icon Вакансия яратиш, вакансия маълумотларини кўриш, ўчириш, архивлаш, филтрлаш, саралаш, вакансияга мос ресумеларни автоматик тақдим этиш
  • opportunity icon Ресуме яратиш, ресуме маълумотларини кўриш, ўчириш, архивлаш, филтрлаш, саралаш, ресумега мос вакансияларни автоматик тақдим этиш
  • opportunity icon Иш берувчи/Иш қидирувчи томонидан таклиф юбориш, таклифларни кўриб чиқиш, ўзаро чат орқали мулоқот қилиш