solution icon
“XAVFSIZLINK.UZ” онлайн хавфсизлик платформаси
Xavfsizlink.uz — ҳаволаларни текшириш ва улардаги шубҳали фаолиятни аниқлашга мўлжалланган. xavfsizlink.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Шубҳали ҳавола ва файлларни тезкор ҳамда аниқ текширади
  • advantage icon Камера, микрофон ва локацияга рухсациз кириш ҳолатларини олдиндан аниқлайди
  • advantage icon Ҳаволага кирилганда автоматик юклаб олинадиган файлларни текширади ва уларнинг хавфсизлигини баҳолайди
Лойиҳа ҳақида

Xavfsizlink.uz — сиз билмаган ҳолда шахсий маълумотларингизни ўғрилаши мумкин бўлган ҳавола ва файллардан ҳимоя қилувчи тизимдир.

Биргина босилган ҳавола камерангизни ёқиши, жойлашувингизни аниқлаши ёки микрофонингиз орқали сизни эшитиши мумкин. Кўплаб зарарли сайтлар айнан шундай йўл билан фойдаланувчиларни алдаб, махфий маълумотларини қўлга киритмоқда.

Xavfsizlink.uz шубҳали сайтлар, фирибгарлик ҳаволалари ва яширин зарарли файлларни аниқлаб, фойдаланувчини огоҳлантиради.

Бу тизим барча интернет фойдаланувчилари учун мўлжалланган бўлиб, унинг асосий мақсади — сизни фирибгарлик ва маълумотлар ўғриланишидан ҳимоя қилишдир.

Xavfsizlink.uz нинг мақсад ва вазифалари

Интернетдаги шубҳали ҳавола ва файлларни аниқлаш.

Камера, микрофон ва локацияга яширин рухсат сўралишини олдиндан аниқлаш.

Фойдаланувчиларни зарарли сайтлар ва фирибгарликлардан ҳимоялаш.

Шубҳали ҳавола ва файлларни автоматик текшириш.

Зарарли ва фирибгарлик сайтларини аниқлаш.

Камера, микрофон ва локацияга яширин рухсатларни аниқлаб, фойдаланувчини огоҳлантириш.

Автоматик юклаб олинадиган файлларни таҳлил қилиш.

Имкониятлари
  • opportunity icon Ҳавола ва файлларни реал вақт режимида текшириш имконияти.
  • opportunity icon Халқаро қора рўйхатлар базаси билан солиштириш функцияси.
  • opportunity icon Зарарли дастур ва фишинг сайтларни аниқлаш функцияси.
  • opportunity icon Камера, микрофон ва локацияга рухсат сўровларини мониторинг қилиш.
  • opportunity icon Автоматик юклаб олинадиган файлларни сканерлаш функцияси.
  • opportunity icon Фойдаланувчини тезкор огоҳлантириш механизми.
  • opportunity icon Қулай интерфейс орқали фойдаланиш имконияти.
  • opportunity icon Мобил ва компьютер қурилмаларида ишлаш имконияти.