solution icon
“CyberQalqon” телеграм боти
Ушбу Телеграм-бот телеграм платформасида тарқалиб келаётган зарарли дастурлар ва ҳаволаларни таҳлил қилиб ушбу платформа фойдаланувчиларини зарарли дастур ва ҳаволалар таъсирига тушиб қолишларини олдини олишдан иборат. t.me
Афзалликлари
  • advantage icon Хизматдан фойдаланиш мутлақо текин
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Натижаларнинг тез таҳлил қилиниши
“CyberQalqon” телеграм боти

“Киберхавфсизлик Маркази” ДУК томонидан ишлаб чиқилган зарарли дастурларни аниқлаш ва огоҳлантириш тизими ҳисобланади.
Барча телеграм платформаси фойдаланувчиларига текин ва қулай фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
“CйберҚалқон” бот ёрдамида Телеграм платформасида туриб гуруҳ ва чатларда келиб тушган шубҳали файлларни таҳлил қилиш имконияти мавжуд. Файл узатилгандан кейин тезкор ва жавоб билан биргаликда зарарли дастурни ўчириш юзасидан видео дарслик намойиш этилади.

“CyberQalqon” мақсади ва вазифаси

мамлакат бўйлаб тарқалоётган зарарли файлларни фуқароларнинг мурожаати ёрдамида аниқлаш билан биргаликда фуқаронинг ўзини ҳам огоҳлантириш;
- Телеграм-ботни гуруҳ админи ҳуқуқи билан таъминлаб зарарли дастурлар тарқалишини олдини олиш;
- Зарарли файл ёки ҳаволаларни тезкор фаолиятини чеклаш.

“CyberQalqon” ботидан рўйхатдан ўтиш

“CйберҚалқон” телеграм-ботидан рўйҳатдан ўтиш учун “https://t.me/CyberQalqonbot ” ушбу ҳаволани устига босиб, /старт тугмасини босиш кифоя. Ортиқча сўровларсиз файлларни текшириш имкониятини тақдим этади.

QR-код орқали уланиш имконияти

Хизматлар Телеграм мавжуд бўлган ҳар қандай операцион тизим учун ишлай олади.

Имкониятлари
  • opportunity icon Зарарли дастурларни зудлик билан аниқлаб фуқарони огоҳлантириш
  • opportunity icon Миллий антивирус лойиҳаси учун мукаммал базани яратиб бориш
  • opportunity icon Зарарли ҳаволаларни текшириб фуқарони огоҳлантириш
  • opportunity icon Телеграм-гуруҳларни хавфсиз сақлаш