solution icon
“Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси”
Ҳудудлардаги экологик лабораториялар томонидан Республикадаги саноат корхоналаридан чиқарилаётган ифлосланиш даражаси натижаларини масофадан бир базага жамлаш ва доимий мониторинг юритиш мақсадида яратилган. gis.uznature.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Ҳудудлардаги 14-та экологик лабораториялар томонидан Республикадаги саноат корхоналаридан чиқарилаётган ифлосланиш даражаси натижаларини масофадан бир базага жамлаш ва доимий мониторинг юритиш
  • advantage icon Республикадаги саноат обектларининг реестри ва нормативлари шакллантирилган, саноат корхоналарининг манбаларида лабораторик таҳлиллар ўтказиш ва натижаларни юбориш
  • advantage icon Тизимда мониторинг қилинадиган обектларни қўшиш, паспортларини шакллантириб бориш ва уларга тегишли мониторинг натижаларини йиғиб бориш
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил,  4-сентябрдаги ВМҚ-737-сон қарорига асосан ишга туширилган.

“Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси” тизими ҳудудлардаги экологик лабораториялар томонидан Республикадаги саноат корхоналаридан чиқарилаётган ифлосланиш даражаси натижаларини масофадан бир базага жамлаш ва доимий мониторинг юритиш мақсадида яратилган.

Тизимнинг мақсади вазифаси

Республиканинг экологик мониторинг йўналишлардаги барча зарурий маълумотларни бир жойда рақамлаштирилган ҳолда сақлаш, тизим имкониятлари доирасида маълумотлар асосида экологик ҳолатни таҳлил қилиш ва баҳолаш, прогнозлаш, моделлаштириш мақсадида бошқа тизимларга зарурий маълумотларни йўналтириш.

Статистика

“Атроф-муҳит мониторинг ягона геоахборотлар маълумотлар базаси”  тизимга 500 дан ортиқ ҳаво обектлари, (1700-дан ортиқ манба), 400-дан ортиқ сув обектлари, (1000-дан ортиқ манба), 300 дан ортиқ тупроқ обектлари, (900-дан ортиқ манба), жами 1300 дан ортиқ обект ва 3700-та манба шакллантирилган.

Тизимда юқорида келтирилган ИММ обектларга тегишли 3-та бўлим асосида қуйидаги мониторинг натижалари жамланган: ҳавода 22104-та, сувда 100540-та, тупроқда 21783-та.

Имкониятлари
  • opportunity icon Тизимга мониторинг қилинадиган обектларга тегишли лаборатория таҳлил натижаларини киритилганда экологик нормаларга солиштириш ва нормадан фарқини кўрсатиш функциялари автоматлаштирилган.
  • opportunity icon АПИ орқали тизимга маълумотларни узатиш ва унга қабул қилш учун ташқи тизимлар билан интеграция қилиш имкониятлари яратилган.
  • opportunity icon Саноат корхоналарининг манбаларида автоматик датчиклар ёрдамида атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламалар маълумотлари асосида ифлосланиш даражалари натижаларини таҳлил қилинади