Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сонли фармонининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 10-бандига мувофиқ 2024 йилнинг мартида “E-Saylov” ахборот тизими ишлаб чиқилган.
Ахборот тизими – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари ҳамда референдумларни ўтказиш учун ягона ахборот тизими ҳисобланади.
- Сайлов жараёнини тўлиқ рақамлаштириш орқали сайлов харажатларини камайтириш;
- Сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар учун тенг имкониятлар яратиш орқали уларнинг сайлов кампаниясидаги ҳуқуқларини таъминлаш;
- Ҳужжатлар алмашинувини электрон тартибда амалга ошириш орқали сайлов самарадорлигини ошириш;
- Ахборот хавфсизлиги ва шаффофликни таъминлаш.
- Сайлов иштирокчилари (МСК, ҲСК, ОСК, УСК, ОАВ, МФЙ, сиёсий партиялар, ишончли вакиллар, номзодлар, кузатувчилар) маълумотлар базасини яратиш;
- Сайловда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш ёки ваколатини муддатидан илгари тугатиш жараёнларини рақамлаштириш;
- Сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш;
- Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳамда сиёсий партияларга сайловда иштирок этишга ижозат бериш;
- Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш;
- Туман (шаҳар) ҳамда участка сайлов комиссияси таркибини тасдиқлаш;
- Ишончли вакилларни рўйхатга олиш;
- Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан кузатувчиларни рўйхатдан ўтказиш;
- Тизимда сайлов иштирокчиларининг бейджларини автоматик тарзда шакллантириш имкониятини яратиш.
- Сайлов иштирокчиларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имкониятини яратиш.
СЖБАТга кириш учун тизим администраторлари томонидан логин ва пароллар тақдим этилади. Тақдим этилган логин ва пароллар орқали тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи Марказий сайлов комиссияси, Вилоят сайлов комиссияси, Туман ва шаҳар сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссияси, штаблар, тренерлар, партиялар томонидан амалга оширилади.