Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5152-сон Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
«Mening uyim» биллинг тизимининг ишга туширилиши билан қуйидаги муаммолар ҳал этилди:
Бошқарув ташкилотлари фаолиятини рақамлаштириш;
Аҳолининг мажбурий бадаллари тушумини реал вақт режимида ҳисобга олишни жорий этиш;
Мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни аниқлашни рақамлаштириш.
Жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун рўйхатдан ўтишлари ёки рухсат олишлари шарт эмас. Тизимдан фойдаланиш учун давлат хизматчилари Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиши керак. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.