“Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори: Норматив-ҳуқуқий асос рақами: 218-сон, 14.04.2020;
Органлар томонидан қарорлар ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва Интернет тармоғида эълон қилиш билан боғлиқ фаолиятидир. Тизим “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий компоненти бўлиб, Интернет тармоғида белгиланган домен остида фаолият юритувчи веб-сайт, ташкилотлар учун яратилган махсус кабинет ва алоҳида доменда фаолият юритувчи маъмурий панелдан ташкил топади. Тизим ахборот технологияларини жорий этиш орқали ҳокимликлар томонида қабул қилинаётган қарорлар ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва Интернет тармоғида эълон қилишни рақамлаштириш орқали кейинги босқичга олиб чиқиши лозим, хусусан тизим ёрдамида бутун Республика миқёсида ушбу фаолият юзасидан ягона тартиб жорий этишга ёрдам беради.