Openinfo ахборот портали Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2014 йилдаги 28-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383) асосида ишлаб чиқилган.
Мазкур портал қимматли қоғозлар бозорида ахборотларнинг ошкоралигини таъминлаш мақсадида яратилган бўлиб, эмитентлар томонидан мажбурий равишда ошкор қилиниши лозим бўлган маълумотларни ягона ахборот ресурсида жамлашга хизмат қилади. Хусусан, портал орқали эмитентлар муҳим фактлар, молиявий ҳисоботлар (йиллик ва чораклик, БХМС ҳамда аудиторлик хулосалари билан бирга), эмиссия проспектлари, устав ҳужжатлари ва расмий эълонларни жойлаштирадилар.
Openinfo портали нафақат эмитентлар, балки инвесторлар ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар учун ҳам мўлжалланган бўлиб, ошкор этилган маълумотларнинг тушунарли, тизимли ва қулай шаклда тақдим этилишини таъминлайди. Портал инвесторларнинг хабардорлигини ошириш ҳамда қимматли қоғозлар бозорида ишончли ахборот муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Тизим мақсадлари:
Openinfo ахборот порталининг асосий мақсади қимматли қоғозлар бозорида ахборотларнинг ошкоралигини таъминлаш орқали эмитентларга ўз фаолияти ва мажбурий ошкор этилиши лозим бўлган маълумотларни очиқ эълон қилиш учун ягона ва ишончли платформа яратишдан иборат.
Порталнинг яна бир муҳим мақсади ошкор қилинган маълумотларни инвесторлар ва бошқа манфаатдор фойдаланувчиларга тартибли, қулай ва тушунарли интерфейс орқали тақдим этиш, шунингдек, инвестицион қарорлар қабул қилиш жараёнида ахборотдан самарали фойдаланиш имконини яратишдир.
Бундан ташқари, тизимнинг мақсадларидан бири эмитентлар томонидан ҳисобот ва маълумотларнинг белгиланган муддатларда жойлаштирилишини таъминлаш ҳамда ушбу жараён устидан ваколатли органлар ва модераторлар томонидан назоратни амалга ошириш имконини берувчи механизмларни жорий этишдан иборат.
Тизим вазифалари:
Openinfo ахборот портали қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
2022 йил: Эмитентлар сони — 607 та АЖ ва 20 та МЧЖ; жами ошкор қилинган ахборотлар — 8 201 та (АЖ) ва 36 та (МЧЖ); шу жумладан, муҳим фактлар — 5 965 / 32 та, эмиссия рисолалари — 12 / 4 та, чораклик ҳисоботлар — 1 535 / 0 та, йиллик ҳисоботлар — 486 / 0 та ҳамда уставлар — 293 / 17 тани ташкил этди.
2023 йил: Эмитентлар сони — 618 та АЖ ва 23 та МЧЖ; жами ошкор қилинган ахборотлар — 6 379 та (АЖ) ва 26 та (МЧЖ); шу жумладан, муҳим фактлар — 4 738 / 24 та, эмиссия рисолалари — 16 / 2 та, чораклик ҳисоботлар — 1 205 / 0 та, йиллик ҳисоботлар — 395 / 0 та ҳамда уставлар — 232 / 2 тани ташкил этди.
2024 йил: Эмитентлар сони — 706 та АЖ ва 32 та МЧЖ; жами ошкор қилинган ахборотлар — 7 806 та (АЖ) ва 56 та (МЧЖ); шу жумладан, муҳим фактлар — 5 999 / 44 та, эмиссия рисолалари — 18 / 1 та, чораклик ҳисоботлар — 1 350 / 0 та, йиллик ҳисоботлар — 415 / 0 та ҳамда уставлар — 323 / 9 тани ташкил этди.
2025 йил: Эмитентлар сони — 704 та АЖ ва 35 та МЧЖ; жами ошкор қилинган ахборотлар — 8 204 та (АЖ) ва 140 та (МЧЖ); шу жумладан, муҳим фактлар — 6 312 / 82 та, эмиссия рисолалари — 5 / 1 та, чораклик ҳисоботлар — 1 358 / 0 та, йиллик ҳисоботлар — 440 / 0 та ҳамда уставлар — 269 / 6 тани ташкил этди.