Сўнгги вақтларда фирибгарлар ўзларини банк ходими, хавфсизлик хизмати ёки турли расмий ташкилотлар вакили сифатида таништириб, фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Уларнинг асосий мақсади — сизни шошилтириш ва қўрқитиш орқали шахсий маълумотларингизни қўлга киритишдир.
Ўзингизни ва маблағларингизни ҳимоя қилиш учун қуйидаги 3 та оддий қоидага амал қилинг:
СМС-код ва карта маълумотларини ҳеч кимга айтманг. Расмий ташкилот ва банк ходимлари ҳеч қачон телефонингизга келган махфий кодни сўрамайди.
Шубҳали қўнғироқни дарҳол ўчиринг. Агар суҳбатдош сиздан тезкор пул ўтказишни ёки илова ўрнатишни талаб қилса, мулоқотни тўхтатинг.
Расмий рақамга ўзингиз қайта қўнғироқ қилинг. Маълумотни текшириш учун банк картангиз орқасида ёки ташкилотнинг расмий сайтида кўрсатилган рақамга боғланинг.
Киберхавфсизлик — ҳар биримизнинг ўз қўлимизда! Ушбу постни яқинларингизга ҳам улашинг.