Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларда «Ёшлар куни» сифатида белгилангани ёшлар билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқмоқда.
Шу муносабат билан, бугунги байрам тадбирлари доирасида Шерзод Шерматов ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида соҳада таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ёш мутахассислар билан очиқ мулоқот қилиниб, уларнинг ғоя ва таклифлари тингланди.
Суҳбат жараёнида рақамли технологиялар соҳасида ёшларнинг ўрни, уларни қўллаб-қувватлаш, замонавий билим ва кўникмаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёшлар томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва стартап лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Вазир ёшларни фаол бўлишга, янги ғоялар ва инновацион ечимлар билан чиқишга чақириб, улар учун яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишга рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.