“Network Readiness Index–2025” рейтингида Ўзбекистон 9 поғонага юқорилади
2026-02-04 10:00

Мазкур натижа мамлакатда рақамли трансформация жараёнлари тизимли ва барқарор амалга оширилаётганини, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида салмоқли илгарилаш кузатилаётганини яққол намоён этмоқда.

Рейтингнинг жаҳон миқёсидаги етакчи мамлакатлари сифатида АҚШ, Финляндия, Сингапур, Дания ва Швеция қайд этилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг “Network Readiness Index” кўрсаткичлари изчил ўсиб бормоқда. Мамлакат 2024 йилда 81-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йилга келиб 72-ўринга кўтарилди.

Бу эса мамлакатда:

– рақамли инфратузилманинг ривожланиши,
– электрон давлат хизматларининг кенгайиши,
– аҳоли ва бизнесда рақамли кўникмаларнинг ортиши,
– IT соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ортиб бораётганини кўрсатади.

154 просмотров
Дата изменения:2026-05-15 11:35