Сунъий интеллект технологиясини кенг жорий этиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди
Бугун, 12-сентябр куни Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси АИCА томонидан ташкиллаштирилган Финтеч ташкилотлари ва банклар иштирокида сунъий интеллект технологиясини кенг жорий этиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари О. Пекос иштирок этди. Шунингдек, тадбирда Марказий банк, етакчи банк ва финтеч ташкилотлари вакиллари, шунингдек, АИCА резидентлари иштирок этди.
Йиғилишда тижорат банклари томонидан сунъий интеллект технологияси қўлланилган тизимлар ва улар ёрдамида эришилган натижалар бўйича маълумотлар тақдим этилди. Рақамли технологиялар вазирлигининг ушбу соҳада 2030-йилга қадар устувор мақсадлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Йиғилиш давомида банклар томонидан кенг фойдаланиладиган скоринг тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу тизимга сунъий интеллект технологиясини қўллаш натижасида фойдаланувчилар қамровини кенгайтириш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.