Маълумки, “Ўзбеккосмос” агентлиги ўз фаолияти давомида халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириб, космик йўналишда тажриба ошириш ва янги технологияларни жорий этиш, шунингдек, бу борада кадрлар тайёрлаш каби кўплаб йўналишларда йирик хорижий компаниялар билан ўзаро муносабатларни йўлга қўймоқда.
Хусусан, Хитой электрон технологиялар гуруҳи “Чина Элеcтрониcс Течнологй Гроуп Cорпоратион” (CЕТC) сўзимизга исботдир. Улар билан дастлабки учрашув жорий йилнинг январ ойида ўтган бўлса, навбатдагиси 16 – август куни ташкил этилди. Унда “Ўзбеккосмос” агентлиги раҳбарияти ва Хитой давлат компанияси (CЕТC) Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди.
Ўзаро суҳбат давомида бугун Ўзбекистонда космик тармоқни ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни тадбиқ этиш, салоҳиятли кадрлар базасини яратиш учун шахсан Президент томонидан эътибор берилаётгани, шароит ва имкониятлар яратилаётгани қайд этилди. Жумладан, “Ўзбеккосмос” агентлиги Давлат космик мониторинги орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатлари ва ноқонуний хатти – ҳаракатларни аниқлаб келаётгани ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, учрашувда геоахборот тизимлари ва ерни масофадан зондлаш технологиялари бўйича чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш режалари ва ташаббуслари кўриб чиқилди.