Узум компанияси Ўзбекистонда ИТ таълим ривожига ҳисса қўшади

Компания билан ахборот технологиялари соҳасида ёш истеъдодларини тайёрлашга қаратилган меморандум ҳамкорлик йўналишидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Дастурлаш, киберхавфсизлик, сунъий интеллект каби йўналишларини ўз ичига олган қўшма таълим дастурларини жорий қилиб, янги авлод юқори малакали мутахассислари учун пойдевор яратиш мақсади қўйилди.

Бундан ташқари, компания ёш истеъдодлар учун ноёб имкониятларни яратиш ҳамда мамлакатнинг ИТ саноати ривожига ўзининг ҳиссасини қўшиш мақсадида, 2026-йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Халқаро информатика олимпиадасини Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ташкил қилишга келишиб олди.  

Ҳамкорлик доирасида шунингдек, хорижий ИТ компанияларини Ўзбекистонга инвестиция киритишга жалб қилиш ҳам кўзда тутилган. Компания бу йил ИCТ WЕЕК Узбекистан 2024 ҳафталиги ва йирик тадбирларда фаол иштирок этиб, ўз ютуқларни намойиш қилиш ва соҳа етакчилари билан тажриба алмашиш истагини билдирди.