solution icon
“ЛИЦEНЗИЯ” АХБОРОТ ТИЗИМИ
Ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартлари бажарилишини ўзида қамраб олган тизим license.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Барча лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрлари мавжудлиги
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Ахборот тизимида қуйидагилар акс эттирилади

лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёхуд унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни топшириш;

ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳамда лицензияларни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон шаклдаги литсензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш;

ваколатли органни фаолият бошланганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш;

аризани кўриб чиқиш учун давлат божининг, йиғимларнинг электрон тўловини амалга ошириш;

лицензияларни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳамда уларни бекор қилиш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан қўшимча ҳужжатлар ҳамда ахборотни мустақил равишда олиш, шунингдек улар билан “ягона дарча” принципи бўйича келишиш;

лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрларини юритиш;

лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шунингдек хабарномалар билан боғлиқ ахборотни тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базалари орқали текшириш;

лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан ваколатли органлар томонидан масофавий мониторингни амалга ошириш;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ҳар бир босқичида аризалар кўриб чиқилишини кузатиб бориш;

лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши билан боғлиқ бўлган фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда ваколатли органларнинг судларга мурожаат қилиши;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ваколатли органларнинг автоматик тарзда шакллантириладиган рейтингини юритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолияти (ҳаракатлари) устидан назорат қилишнинг муайян мезонларини аниқлаган ҳолда, ваколатли органлар томонидан берилган литсензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг, шунингдек хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, “хавфни таҳлил қилиш” тизимини жорий этиш.

Ахборот тизимининг мақсад ва вазифалари

- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнлари автаматлаштириш;

- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш чоғида давлат органлари ва ташкилотлар ҳамкорлигини таминлаш;

- лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларининг бажарилиши мониторингини ўтказиш;

- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;

            - давлат хизматларини олишда фуқаролар, тадбиркорлик субектлари ва давлат органлари учун харажатларни камайтириш.

Ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш

Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) орқали идентификациядан ўтиш лозим

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар олиш хизматларидан электрон фойдаланиш
  • opportunity icon Ахборот тизими ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган мурожаатлар ҳолатини кузатиш ва хизмат кўрсатиш натижасини юклаб олиш
  • opportunity icon Аризаларни исталган вақтда қайтариб олиш
  • opportunity icon Лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномаларни қайта расмийлаштириш ва ўзгартириш