Спорт соҳасидаги интерактив хизматлар портали – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг нуқтаси ҳисобланади.
Спорт соҳасидаги интерактив хизматлар портали ёрдамида уйдан чиқмасдан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя.
- Спорт соҳасидаги мавжуд хизматларни электрон шаклга ўтказиш;
- аризалар ҳолатини онлайн кузатиб бориш;
- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;
- давлат хизматларини олишда харажатларни камайтириш.
Портал хизматларидан фойдаланиш учун (my.sport.uz) саҳифасига кириб, телефон рақам орқали рўйхатдан ўтиш лозим.