Электрон кооперация портали - бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида саноат соҳасидаги кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва кичик бизнес субектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида яратилган махсус савдо майдончасидир.
Электрон кооперация портали (кейинги ўринларда Портал) орқали маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни сотиш ва сотиб олиш имкониятини бериш;
Хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мижозлар ва етказиб берувчилар ўртасида шартномалар тузиш ва тўловларни амалга оширишда муносабатлар эркинлигини ва ошкоралигини таъминлаш механизмини жорий этиш;
республикада ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг турлари, техник хусусиятлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида барча манфаатдор доираларни хабардор қилиш;
Портал орқали амалга оширилган харидлар бўйича давлат харидлари бўйича махсус портал орқали маълумот алмашишни таъминлаш;
порталда тузилган шартномаларнинг бажарилишини таҳлил қилиш, шунингдек маҳаллий хом ашё асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантиришда саноат кооперациясининг роли ва аҳамиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
вазирликка юклатилган оператор функтсияларини бажаради, Портал умумий фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
статистика, божхона, сертификатлаштириш, солиқ, молия ва бошқа идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан ҳамкорликдаги яхлит фаолиятни амалга ошириш;
порталда импорт ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар турлари ва ҳажмлари тўғрисида маълумотлар эълон қилиш, шунингдек иқтисодиётдаги юқори талабли ва ишлаб чиқаришга тавсия этиладиган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар рўйхатини жойлаштириб бориш;
эркин рақобат ва харидорлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги нархларнинг шаффофлиги тамойиллари асосида электрон савдони ташкил қилиш ва электрон шартномаларни имзолаш механизмини таъминлаш;
порталда рўйхатдан ўтган фаол корхоналарнинг рейтингини юритиш ва ким ошди савдосида тузилган шартномаларнинг бажарилиш ҳолатини назорат қилиш;
республикада ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари тўғрисида тўғри ва аниқ маълумотларнинг жойлаштирилишини, ушбу маълумотларнинг ўз вақтида янгиланишини таъминлаш ва назорат қилиш;
Портал орқали тузилган шартномаларни таҳлил қилиш ва тегишли тадбирларни амалга ошириш;
маҳаллий хом ашё асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантиришда Порталнинг роли ва аҳамиятини ошириш боʻйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга тадбиқ этиш;
замонавий талаблар асосида Портал фаолиятини такомиллаштириш ва унинг имкониятларини кенгайтириш;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатдаги кооперацияни кенгайтириш мақсадида ўтказиладиган минтақавий саноат ярмаркаларида ҳамда кооперация биржаси тадбирларида иштирок этиш.