solution icon
Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш тизими
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тузилган кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш мақсадида ижара шартномаларини ҳисобга қоʻйиш хизмати фаолият юритмоқда ijara.soliq.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Ижара шартномаларини электрон тарзда тузиш
  • advantage icon Ижара шартномалари реестрини юритиш
Лойиҳа ҳақида

Ижара шартномаларини ҳисобга қоʻйиш хизмати - юридик ва жисмоний шахслар томонидан тузилган кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-апрелдаги 150-сон қарори 1-иловаси билан тадиқланган Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ма’мурий регламентига мувофиқ амамлга оширилади

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

- солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш; 
-жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга ошириш; 
-солиқ тўловчиларни вақтини тежаш, қоғозбозликни олдии олиш ва солиқ тўловчиларни вақтини тежаш;
- ижара шартномалари ҳисобини юритиш.

Тизимда рўйхатдан ўтиш

Ижара хизматларидан фойдаланиш учун Ижара шартномаларини ҳисобга қоʻйиш хизмати (ijara.soliq.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний ёки юридик шахснинг  Электрон рақамли имзоси ёки токен қурилмасидан фойдаланилади

Имкониятлари
  • opportunity icon Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш
  • opportunity icon Транспорт воситалари ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш
  • opportunity icon Ижара шартномалари ҳисобини юритиш ва кўриш
  • opportunity icon Ижара шартномаларини тузиш ва бекор қилиш