solution icon
“ERP-sport” ягона электрон бошқарув тизими
Электрон тизим спорт соҳасини рақамлаштириш имкониятини беради erp.sport.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Вақт ва маблағлар тежамкорлиги
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Лойиҳа ҳақида

“ERP-спорт” ягона электрон бошқарув тизими 24 та қуйи ахборот тизимидан иборат бўлиб, спортчилар ва мураббийларнинг ягона реестрини яратиш, натижаларини юритиш, уларнинг меҳнат фаолиятини электрон тарзда баҳолаш ва машғулотлар жадвалини рақамлаштириш, шунингдек, давлат ташкилотлари ходимларининг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш, ихтиёрий ва махсус спорт тест синовларига онлайн ариза бериш ҳамда натижаларни электрон шаклда шакллантириш имконини беради.
Электрон тизим ёрдамида спорт ташкилотларининг онлайн рейтингини киритиш, ҳисоботларни электрон шаклда олиш, шунингдек, рейтинг мезонлари бўйича автоматлаштирилган баҳолаш ва рейтинг, спорт мусобақаларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш, мусобақа натижаларини онлайн тарзда шакллантириш, диққат марказида бўлиш мумкин. Ёш тоифасидаги спорт турлари бўйича, ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, улар орасидан иқтидорли ёшларни саралаш имкониятларини кенгайтириш мумкин.
 

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

- ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг бошкарув жараёнларини автоматлаштириш, янгиликлар, хавф-хатарлар ва муаммоларга ўз вақтида муносиб равишда эʼтибор қаратиш учун ахборот алмашинувининг самарали тизимини шакллантириш;
- ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфидаги спорт муассасалари, бино ва иншоотлари базасини ва паспортини шакллантириш;
- спортчи, мураббий ва ҳакамлар ҳақидаги маълумотлар карточкаси реал вақт режимида юритилишига эришиш;
- спорт йўналишлари бўйича иқтидорли спортчиларни онлайн селексия қилиш имкони яратиш;
- спортчи, мураббийлар ва ҳакамларга тоифа ва разрядлар бериш жараёнида шаффофликни таъминлаш;
- “Онлайн қабул” тизими орқали спорт таълим муассасаларга қабул жараёни шаффофлиги таъминлаш;
- Спорт иншоотларида тадбирларни ўтказиш салоҳиятини тезкорлик билан аниқлаш имкониятиятига эга бўлиш;
- қурилиш обектларида молиялаштириш ва қурилиш ишларининг бориш жараёни назорат қилиб туриш;
- календар режадаги тадбирлар ўтказилиши назоратини амалга ошириш;
- бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни мақсадсиз сафланишини олдини олиш;
- спорт турлари бўйича маблағлар сарфланиши мониторинги ва истиқболли спорт турларини аниқлаш.
 

Тизимдан рўйхатдан ўтиш

“ERP-спорт” ягона электрон бошқарув тизимидан фойдаланиш учун тизимда фаолият юрутувчи ҳодимлар масъул администратор томонидан ЖШШИР орқали рўйхатга олинади. Фойдаланувчи ягона идентификация тизими OneID орқали тизимга кириши мумкин.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Инсон ресурслари харакати хисобини юритиш имконияти
  • opportunity icon Бино иншоотлар, асосий воситалар ва спорт инвентарлар хисобини юритиш имконияти
  • opportunity icon Спорт тадбирларини режалаштириш, ташкиллаштириш ва назорат қилиш жараёнларини хисобини юритиш имконияти
  • opportunity icon Молиявий хисобни юритиш ва молиявий хафв хатарларни таҳлил қилиш ва олдини олиш имконияти