ТОМЧИ мобил иловаси – Сув тежовчи технологялар соҳасида тўлиқ расмий маълумот берувчи ягона платформа ҳисобланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган ушбу илова хизматлари Ягона порталга ҳам интеграция қилинган.
Илова ёрдамида уйдан чиқмасдан сув тежаш технологялари бўйича барча маълумотларга эга бўлиш, калкулятор, субсидя хисоблаш, корхоналар базаси ва бошқа хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун чўнтак иловаси бўлиши кифоя. Масалан, маълум бир ер майдонига қандай экин экиш, майдон юзаси қисмини танлаш орқали ўша майдонга қандай турдаги сув тежовчи технологя жалб этилади, уларни бирламчи суммаси ва давлат томонидан ажратилиши кутилятган субсидия миқдори автоматик шаклда аниқлаб берилади, бундан ташқари соҳа юзасидан керакли видео лавҳалар, мақолалар, китоблар, янгиликлар, аниматсиён расмлар, республикада фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий корхоналар маълумотлари, уларнинг махсулотлари турлари, расмлари, парамтрлари, махсулот нархлари, охирги бажарган ишлар ва бошқа маълумотлар билан танишиш имкони ҳам бор.
• Мазкур илова биринчи навбатда Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришда сувдан оқилона фойдаланиш уни тежаш, имкон қадар асраб авайлаш, ақилли суғориш орқали барқарорлик ва маҳсулдорликни оширишга қаратилган.
• Бу сув ресурсларидан самарали фойдаланишда давлат идораларидан тортиб фермерларгача бўлган барча манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, ТОМЧИ онгли қарорлар қабул қилиш учун реал вақт режимида сув тежовчи технологияларга жорий қилувчи корхоналар билан боғлиқ маълумотларга осон киришни таъминлайди ва фермерларга барқарор суғориш амалиёти бўйича тушунчалар беради.
• Фермер ва пудратчи корхона ўртасида ишончлик кўприк вазифасини ўтайди
• Сувдан оқилона фойдаланиш бўйича умум республика маданиятини шакллантиради
ТОМЧИ мобил иловасидан хизматларидан фойдаланиш учун Google play ёки App store саҳифаларига кириб, иловани ўрнатиш лозим. Бунинг учун мобил қурилмада интернет бўлиши кифоя. Интернет етиб бормаган жойлар учун ҳам иловани “офлайн” версияси “АПК” шаклда тақдим этилади ва бемалол ишлатиш мумкин.
Сув тежамчи технологялар корхоналари, ёки фермерлар мобил илова орқали ўзларининг шахсий кабинетларига киришлари мумкин.