solution icon
“Агросубсидия” ягона ахборот тизими
Агросубсидия” ягона ахборот тизими қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштиришга мўлжалланган agrosubsidiya.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Субсидия олиш учун аризани масофадан туриб электрон тарзда юбориш
  • advantage icon Талабгор, ишчи гуруҳ аъзолари ва масъул вазирлик/идора вакиллари маълумотларни ЭРИ орқали тасдиқлаш
  • advantage icon Xулосаларни (QR-код бириктирилган ҳолда) электрон тарзда автоматик шакллантириш
  • advantage icon Субсидия ажратиш учун масъул вазирлик ва ташкилотларнинг электрон ҳисоботлари
Лойиҳа ҳақида

“Агросубсидия” ягона ахборот тизими орқали бир қанча ё‘налишлар бўйича фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига субсидиялаш хизматлари кўрсатилади. Жумладан, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, қудуқларни бурғилаш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги, виночилик, узумчилик ва бошқалар. Субсидия олиш учун электрон тарзда маълумотларни киритиш, зарур ҳужжатларни бириктириш ва ЭРИ орқали тасдиқлаш орқали ариза юбориш кифоя.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари

Тизимнинг асосий мақсади агросаноат мажмуига тааллуқли субсидияларни бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш жараёнларини автоматлаштириш.
Тизимнинг асосий вазифалари:
–    субсидия тўғрисида очиқ ва шаффоф статистика маълумотларини ҳамда уларнинг ягона электрон архивини шакллантириш;
–    субсидиялаш хизматлари ўз вақтида кўрсатилиши юзасидан назорат олиб бориш.

Тизимдан рўйхатдан ўтиш

Тизимдан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) рўйхатдан ўтишлар лозим бўлади.

Имкониятлари
  • opportunity icon Аризалар кўриб чиқилиши ҳолатини онлайн кузатиб бориш
  • opportunity icon СМС-хабарнома хизматидан фойдаланиш
  • opportunity icon Ишчи гуруҳ ва масъул вазирликлар хулосаларини (QR-код бириктирилган ҳолда) электрон тарзда шакллантириш