Платформа орқали аграр соҳадаги барча йўналишлар бўйича фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига хизматлар кўрсатилади. Жумладан, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги техникаси, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги, виночилик, узумчилик, уруғчилик ва бошқалар. Хизматлардан фойдаланиш учун электрон тарзда маълумотларни киритиш, зарур ҳужжатларни бириктириш ва ЭРИ орқали тасдиқлаш орқали ариза юбориш кифоя.
Аграр соҳадаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари маълумот алмашинувини ҳамда маълумотлар ишончлилигини таъминлаш.
Тизимдан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) рўйхатдан ўтиш лозим бўлади.