Ўқувчилар ва талабаларга таълим хизматларини кўрсатишда ортиқча вақт сарфи, транспорт ҳаражатлари, бюрократик тўсиқлар, қоғозбозлик ва бошқа турдаги муаммоларга ягона ечим сифатида ягона таълим хизматлари платформасини кўрсатиш мумкин. Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига ва олий таълим муассасалари талабаларига электрон кўринишдаги хизматларни кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳамда ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида бир қатор таълим хизматларини кўрсатиш ҳам ягона таълим хизматлари портали орқали амалга оширилиши ҳамда таълим жараёнини рақамлаштириш бўйича юқори самарадорликка эришиш имконини беради.
- Таълим муассасаларига кириш учун ўқувчилардан ва талабалардан онлайн равишда аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш, маълумотларни ягона базага жамлаш ҳамда мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш;
- давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;
- давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантириш, қабул комиссиялари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
- топширилган аризаларни кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини рақамлаштириш;
- давлат бошқарув органларига тезкор статистик ҳисоботларни бериш
Ягона таълим хизматлари портали хизматларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Шунингдек, қисқа смс-парол орқали рўхатдан ўтиш имкони яратилган.