Ўзбекистон Республикасининг электрон визаси расмий портали - Ўзбекистон
Республикасига киришни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби асосида хорижий давлат фуқароларига электрон виза бериш учун хизмат қилади.
Электрон виза Ўзбекистон Республикасига саёҳат қилишни режалаштирган чет эл фуқаролари учун расмийлаштирилади. Бундай визани расмийлаштириш учун чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасининг электрон виза расмий порталининг “www.e-visa.gov.uz” манзилига мурожаат юборади.
Электрон визани расмийлаштириш учун мурожаатни шакллантириш индивидуал ёки жамоавий (беш нафар ва ундан ортиқ вояга етган чет эл фуқаролари) тартибида амалга оширилади.
- хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишларини бекор қилиш; - хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш; - республикага кириш учун рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникатсия технологияларидан фойдаланиш; - электрон кириш визаларининг ягона ма’лумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини жорий этилади.
Электрон визани веб портал орқали расмийлаштириш икки босқичда амалга оширилади: мурожаатни расмийлаштириб юбориш ва мурожаатга жавоб бериш.
Ўзбекистон Республикасига кириш электрон визасини расмийлаштириш учун мурожаат қуйидаги тартибда шакллантирилади: “Мамлакат” бўлимида давлат, саёҳат ҳужжати ва келишдан мақсад танланади;
“Сана” бўлимида Ўзбекистон Республикасида бўлиб туриш даври кўрсатилади; “Шахсий ма’лумотлар” бўлимида чет эл фуқаросининг биографик ма’лумотлари киритилади; “Фото ва паспорт” бўлимида шахснинг фотосурати ва саёҳат ҳужжатининг нусхаси жойланади; “Фаоллаштириш” бўлимида электрон почта манзили киритилади; “Тўлов” бўлимида Виса ва МастерCард халқаро пул ўтказмалари тизими орқали давлат божи тўланади.
Электрон визани бериш ҳақида ижобий қарор қабул қилинса, чет эл фуқаросининг электрон почта манзилига мурожаати бўйича “пдф” форматидаги электрон виза юборилади.