solution icon
“Maktab.uz масофавий таълим платформаси
Платформа масофавий таълим жараёнини амалиётга кенг жорий этиш, таълим беришда инноватсион шакл ва усулларидан самарали фойдаланиш, синфлар кесимида барча мавзулар бўйича видеодарслар базасини яратиш мақсадида ишлаб келмоқда maktab.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Онлайн видеодарслар кўриш
  • advantage icon Мавзуга оид тест жараёнларидан ўтиш
О проекте

“Maktab.uz” масофавий таълим платформаси- Халқ таълим тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари, ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари.
Ўқувчилар томонидан мактабда маълум бир сабабларга кўра ўтказиб юборилган ёки қабули қилиниши мураккаб бўлаётган дарслар тўғрисида такроран маълумот олиш имкониятини яратиш;
Пандемия туфайли жорий қилинган карантин чекловлари боис уй шароитида таълим олаётган болаларга қулайликлар яратиш;
Мактабларда вақтинча ўқитувчилар етишмаслиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш;
Ўқитувчилар ҳамкасблари томонидан ташкил қилинаётган очиқ дарсларда масофадан туриб қатнашиш

Платформанинг мақсад ва вазифалари

- Умумтаълим мактабларидаги ўқув материалларини чуқур ўрганишга ва уларни такрорлашга имконият яратиш, босқичма-босқич фанлар, шу билан бирга, синфлар кесимида барча мавзулар бўйича видеодарслар базасини яратиш;
- Ўқувчилар томонидан ўзлаштириши мураккаб бўлган мавзуларни кенгроқ ёритиб бериш, дарсликларга қўшимча тарзда фойдали маълумотларни бериб бориш, шунингдек, ота-оналарга мавзу мазмунларини англашлари учун тақдимот (презентация)ларни ўз вақтида сифатли равишда ишлаб чиқиш, мавзуларни қўшимча равишда ўзлаштириш мўлжалланган платформа яратиш;
- Ўқитувчилар ҳамкасблари томонидан ташкил қилинаётган очиқ дарсларда масофадан туриб қатнашиш имкониятини яратиш;
- Ота-оналар томонидан фарзандларига мактабда қандай таълим олаётганликларини кузатиб бориш имкониятини яратиш;
-  Мактабларда турли сабабларга кўра вақтинча ўқитувчилар етишмаслиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш.

Платформада рўйхатдан ўтиш

Умумтаълим мактаб ўқувчилари платформага тўғридан-тўғри кириш имкониятига эгалар. Шунингдек, қолган фойдаланувчилар ҳам тизим администратори томонидан яратилган махсус логин ва пароллар орқали киришлари мумкин.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Видеодарсликларни кўриш
  • opportunity icon Мавзуга оид тақдимотларни юклаб олиш
  • opportunity icon Уй вазифалари тўғрисида билдиришномаларни олиш
  • opportunity icon Натижаларни назорат қилиш