"Халқ назорати" электрон портали - бу сизнинг хабарингизни аниқ бир ижрочига бир зумда жўнатишни, уни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиш, шунингдек, уни бажарилган деб тан олиш тўғрисида қарорни мустақил равишда қабул қилиш имкониятини берувчи ягона платформадир.
Сайтда аҳолининг барча асосий муаммоларини қамраб олган, порталнинг бешта йўналиш бўйича электрон хизматлари кўрсатилмоқда.
“Халқ Назорати” электрон хизматлари - уйда, машинада, кафеда, дўконда ёки шунчаки кўчада сайр қила туриб фойдаланиш имкониятини беради.
Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ва муаммо ҳақида хабар бериш кифоя. Мисол учун, электр энергияси, газ таъминоти, иссиқлик таъминотидаги муаммолар, ўчиб кетган пиёдалар йўл белгилари, рухсатсиз чиқиндихоналар, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, жамоат транспорти сифатининг пастлиги тўғрисидаги хабарлар (аризалар).
коммунал, инфратузилма, ахборот алмашинуви ва бошқа турдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида фойдаланувчиларнинг электрон портал орқали жўнатилган хабарларида акс эттирилган таклифларни амалга ошириш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ижрочилар томонидан ишларни ташкил этиш.
электрон ҳолда аҳоли ҳамда давлат органлари ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларини яратиш;
шаҳар аҳолиси билан ўзаро алоқада "қоғозсиз ҳужжат айланиши" тамойилини амалга ошириш;
коммунал хизматлар ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини уларни кўриб чиқишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларнинг ҳал этилиши устидан ариза берувчининг шахсий назоратини таъминлаш орқали ошириш;
коммунал хизмат ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида уларни кўриб чиқишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларнинг ҳал этилиши устидан ариза берувчининг шахсий назоратини таъминлаш;
давлат органлари ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларга мурожаат қилишда аҳоли учун харажатларни камайтириш.
“Халқ назорати” тизимига кириш учун фойдаланувчилар https://xalqnazorati.uz веб-сайтида керакли шахсий маълумотларни (туғилган сана, паспорт (ИД карта) церийаси ва рақами, яшаш манзили ва телефон рақами) кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтадилар.
Рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатилган шахсий маълумотлар фойдаланувчининг розилигисиз кўпайтирилиши ёки учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.