solution icon
Жамоавий мурожаатлар портали
“Менинг фикрим” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида яратилган meningfikrim.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Мурожаат юбориш
  • advantage icon Жойланган мурожаатлар билан танишиш
  • advantage icon Жойланган мурожаатларга овоз бериш
  • advantage icon Жамоавий мурожаатларнинг ҳолати ва амалга оширилиш натижалари ҳақида маълумот олиш
Лойиҳа ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасига асосан ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиши зарурлигини таъкидлаб ўтган эдилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ–5308-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат дастурининг 34-бандида “Mening fikrim” махсус веб-портали орқали Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш белгиланган.

“Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлиги, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётий ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида яратилди.

Мазкур веб-портал орқали Сиз давлат ва жамият аҳамиятига молик муҳим масалалар юзасидан қонунчиликка таклифларингизни электрон жамоавий мурожаат шаклида юборишингиз мумкин.

Юборилган электрон жамоавий мурожаат тизим модератори – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг веб-порталда эълон қилинади.

Сизнинг электрон жамоавий мурожаатингиз жамоатчилик томонидан етарли миқдорда қўллаб-қувватланганда у тегишлилиги бўйича Олий Мажлис палаталари ёки халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

Халқ, парламент ва маҳаллий Кенгашлар ташаббуси билан долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кўриб чиқишнинг самарали механизмини яратиш;
- фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;
- республиканинг энг долзарб муаммолари бўйича статистик маълумотларни тўплаш;
- ҳар бир фуқаронинг ижтимоий мавқеи, жинси, тили, дини, миллатидан қатъи назар, долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан овоз бериш имкониятини яратиш;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва уларнинг фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
- “Халқ билан мулоқот” орқали самарали ва халқпарвар қонунларни қабул қилиш;
- қонун ҳужжатларига таклифлар киритиш;
– Таклифларнинг 90 кунлик жамоатчилик муҳокамаси белгиланган

Порталда рўйхатдан ўтиш

Исталган шахс id.gov.uz ёки Google, Yandex, VKontakte, Mail.ru ва Odnoklassniki  хизматлари орқали авторизация билан овоз бериши мумкин.

Статистика

 

 

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Авторизация ва мурожаатни яратиш
  • opportunity icon Экспертиза ва электрон мурожаатни жойлаш
  • opportunity icon Мурожаатга овоз бериш
  • opportunity icon Мурожаатни кўриб чиқиш