solution icon
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИК МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
УШБУ ПОРТАЛ ҲУҚУҚ ВА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА ДАВЛАТНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ РЕСУРСИ БЎЛИБ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН БАРЧА ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИГАН ЯГОНА РАСМИЙ ЭЛЕКТРОН МАНБАДИР lex.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Фойдаланувчилар электрон ресурс сифатида фойдаланиш, нусха кўчириш, ҳужжатлар ичида берилган ҳаволалар орқали бошқа ҳужжатларга тезкор ва осон ўтиш имкониятига эга
  • advantage icon Қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тезкор янгилаб борилади, бу фойдаланувчилар учун олдинги ва кейинги таҳрирларини кўриш ва таққослаш имконини беради
  • advantage icon Базада ҳужжатларни турли хил категориялар асосида, шу жумладан қонунчилик тармоқларига кўра қидириш тизимининг мавжудлиги фойдаланувчилар учун керакли ҳужжатларни топишни осонлаштиради
  • advantage icon Базада ҳаволалар ёки муайян бўшлиқлар мавжудлигини кўрсатиб берган ҳаволаки нормаларга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча ахборот сифатида кўрсатилади
Миллий база ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сонли “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фаолият юритувчи ҳуқуқий ахборот излаш тизими бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни осон ҳамда қулай шаклда излаш ва улар билан танишиш имконини беради.

Миллий базанинг мақсад ва вазифалари

1. Тизимда барча турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа тусдаги ҳужжатларнинг электрон базасини яратиш ҳамда расмий манбалардан фойдаланган ҳолда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштириш ҳамда элементлари бўйича юридик таҳлил қилиш технологиясини қўллаш;

2. Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори, қонунчилик мавзули маълумотномаси, альфавит-предметли кўрсатгичлар ҳамда тушунча ва терминлар маълумотномаси асосида тизимда барча турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни излаш, маълумотларини таҳлил қилиш;

3. Тизим орқали қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишончли ахборот олиш ҳамда унда бўлаётган ўзгаришлардан тезкор равишда хабардор бўлиш (электрон почта орқали қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида хабар олиш);

4. Юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш;

5. Жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;

6. Имконияти чекланган шахсларнинг тизимдан фойдаланиш имкониятини ошириш ҳамда миллий базадаги катта ҳажмдаги маълумотларни қулай ҳамда тез топиш имконини яратиш.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Миллий база орқали дунёнинг исталган мамлакатидан туриб Интернет тармоғига уланган ҳолда фойдаланиш мумкин
  • opportunity icon Тизимдаги барча маълумотлар онлайн тарзда янгиланиб борилади
  • opportunity icon Бирор бир қўшимча дастурий таъминотни ўрнатиш талаб этилмайди
  • opportunity icon Маълумотларнинг анилиги ва ишончлилиги