Электрон шаҳодатнома ахборот тизими - Лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад аввалги йил битирувчилари учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш тизмини такомиллаштириш, битирувчиларнинг шаҳодатномаларни жисмоний шахснинг шахсий идентификасион рақами (ЖШШИР)га боғлаш орқали идоралараро электрон тизимларга интегратсия қилиш ҳамда ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилишини таъминлашдан иборат.
- умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш;
- мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари реестрини яратиш орқали шаҳодатномаларни рақамлаштириш;
- 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичлари мавжуд платформадан интегратсиялаш орқали маълумотлар шакллантирилган ҳолда электрон шаҳодатнома бериш аввалги йил битирувчилари учун таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш тизмини такомиллаштириш;
- битирувчиларнинг шаҳодатномаларни жисмоний шахснинг шахсий идентификасион рақами (ЖШШИР)га боғлаш орқали идоралараро электрон тизимларга интегратсия қилиш;
- шаҳодатномаларнинг қалбакилаштиришни олдини олиш;
- ўқув йили якунида мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома берилишини таъминлаш.
Электрон шаҳодатнома ахборот тизимидан фойдаланиш учун ташкилотлар Ягона идентификатсия тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, логин ва парол кириш орқали амалга оширилади ҳамда ушбу ахборот тизимидан фойдалануви электрон шаҳодатномани олиш учун рўйхатдан ўтиш шарт эмас.