Умумтаълим мактабларининг 1-синфига онлайн тарзда қабул қилиш ахборот тизими my.maktab.uz - Мазкур тизим умумтаълим мактабларининг 1-синфига ҳамда мактабларда ўқувчилар ҳаракатини онлайн тарзда ташкил этиш, маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек турли оворагарчиликларни бартараф этиб қулайлик яратиш учун хизмат қилади.
Уйдан чиқмаган ҳолда бир нечта мактабни ўзаро солиштириш. Ҳужжат топширишда ота-оналарнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олинди. Ота-оналарга бириктирилган микроҳудуд доирасида мактабни танлаш имконияти яратилинди.
-Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун ариза бериш;
- яшаш жойи яқинидаги мактабларни қидириш, ҳужжатларни топшириш, шунингдек, яшаш жойини ўзгартирганда мактабни ўзгартириш;
-ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан бошқасига ўтказиш учун онлайн ариза юбориш;
- чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини Ўзбекистон Республикасидаги умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун онлайн ариза юбориш имкониятини яратиш.
Шу билан бирга, қабул жараёнларида ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шу жумладан коррупсия ҳолатлари олди олиш.
Тизимдан рўйхатдан ўтиш учун фуқаронинг шахсий рақами керак бўлади. Рўйхатдан ўтган фуқарога шахсий кабинет бириктирилади. Фуқаро маълумотлари ва фарзандининг маълумотларини киритгандан сўнг тизимдан фойладаниши мумкин.