solution icon
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали
Ушбу портал фуқароларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасида қатнашиш имкониятини яратади regulation.gov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Фуқароларни сиёсий қарорлар қабул қилишда иштирокини таъминлаш
  • advantage icon Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг гендер ва антикоррупция экспертизасини ташкил этиш
  • advantage icon Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларни ишлаб чиқишда жамоатчилик фикр-мулоҳазасини олиш
  • advantage icon 24/7 режимида, дунёнинг истаган нуқтасидан туриб муҳокамада иштирок этиш
Лойиҳа ҳақида

Аҳолининг ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнидаги иштироки фуқаролик жамиятининг ўзига хос белгисидир. Бугунги кунда замонавий ахборот коммуникацияси технологиялари ҳар бир фуқарога давлат бошқарувида иштирок этишнинг деярли барча босқичларида қатнашиш имконини яратиб бера олади, ҳуқуқ ижодкорлиги ҳам шулар жумласидандир.

Порталда давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик фаолиятига алоқадор қонун ҳужжатларининг лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жойлаштирилиб, рўйҳатдан ўтган барча фойдаланувчилар мазкур ҳужжалар борасида ўз таклифларини бериш имконияти яратилган. Келтирилган таклифлар қонун ҳужжати лойиҳаси ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштирган давлат орган томонидан ўрганиб чиқилиб қабул қилинади ёки асослантирилган рад жавоби берилади.
Фойдаланувчилар жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида нафақат моддама-модда ўз таклифларини билдиришлари балки, мазкур ҳужжатлар борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб маҳсус сўровномани тўлдиришлари ҳам мумкин. Сўровнома Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизимини ва мазкур Портални янада ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

- муаммони, уни тартибга солишнинг мақсади ва мавжуд эчимини таҳлил қилиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишда вужудга келиши мумкин бўлган (вужудга келган) ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш;

- ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган ёки жорий этишга шароит яратадиган қоидаларни аниқлаш;

- тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатлар пайдо бўлишига олиб келувчи қоидаларни аниқлаш

Порталдан рўйхатдан ўтиш

Портал имкониятларидан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификациядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт церийаси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.

Статистика

 

Общее количество предложений

Общее количество предложений принято

 

Количество пользователей

 

Имкониятлари
  • opportunity icon Ижтимоий тармоқлардаги аккаунт ёрдамида муҳокамада иштирок этиш имконияти
  • opportunity icon Бошқа фойдаланувчилар томонидан берилган изоҳларни қўллаб қувватлаш имконияти (like)
  • opportunity icon Фойдаланувчилар учун махсус кабинет мавжуд
  • opportunity icon Ҳар бир ҳужжатда гендер ва антикоррупция экспертизасида иштирок этиш, шунингдек махсус сўровнома формаси мавжуд