“Фуқароларнинг шахсий кабинети” модулининг мақсади фуқароларга тизим билан ишлашда максимал қулайлик яратиш, барча мурожаатлар тарихини бир жойда сақлаш имкониятини тақдим этишдан иборат.
Илгари ариза берувчилар ҳар бир янги ариза топшираётганда шахсий маълумотларини қайта киритишлари керак эди. Энди бунга ҳожат йўқ.
Шахсий кабинетда мурожаат этувчининг давлат органлари билан барча ёзишмалари (барча мурожаатлар ва жавоб хатлари) жамланади, бу эса аниқ мурожаат ва унга жавоб топиш жараёнини осонлаштиради.
Маълумотлар базасида уй-жой, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик ва банк фаолияти, ишлаб чиқариш, сертификатлаштириш ва лицензиялаш, ветеринария хизматлари, солиқлар ва жарималар, ахборот технологиялари ва коммуникациялари, транспорт ва ҳуқуқ масалалари, фан ва маданият, таълим, меҳнат ва бандлик, ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари каби исталган саволга жавобни калит сўзлар ёрдамида топиш мумкин.
Ушбу бўлимда сиз давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг функция ва вазифалари тўғрисида маълумот олишингиз мумкин. Шунингдек, мансабдор шахсларни қабул қилиш кунлари, вақтлари ва алоқа маълумотлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Бу ерда сиз сўровингизни шахсий виртуал қабулхонага юборишингиз мумкин.