“eMaktab” онлайн режимда дарс жадвалларини яратиш, ўқитувчилар учун дарсбай режаларни яратиш, ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришларини журнал ва кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини беради, шунингдек, таълим ташкилотлари ва таълимни бошқариш органларига статистик ҳисоботларни шакллантириш воситаларини тақдим этади. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун “eMaktab” тун-у кун баҳолар ва уй вазифаларига кириш, самарали мулоқот қилиш учун хавфсиз тармоқ ва қўшимча таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
“eMaktab” хизматлари ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун мобил иловалар шаклида ҳам мавжуд.
Мақсадлар
Лойиҳанинг мақсадлари қуйидагилар орқали Ўзбекистон Республикаси халқ таълими муассасаларида таълим сифатини ошириш ва ўқувчиларнинг таълим ютуқларини қайд этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган:
– умумий таълим ташкилотлари ва таълимни бошқариш органларининг ўқув ва бошқарув фаолияти функциялари ва жараёнларини автоматлаштириш;
– таълим жараёнининг барча иштирокчиларини қамраб олувчи ва рақамли тафовутни бартараф этиш учун тенг фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ягона таълим ахборот муҳитини яратиш.
Вазифалар
“eMaktab” АТни давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш, таълим ташкилотлари ҳамда таълимни бошқарув органларининг таълим-тарбия ва бошқарув фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасида ДХШ тизимини ривожлантиришни таъминлаш орқали амалга ошириш.
“eMaktab.uz” хизматларидан фойдаланиш учун мактабдаги синф раҳбаридан вақтинчалик логин ва калит сўз олишингиз, сўнг “eMaktab.uz” сайтига кириб, рўйхатдан ўтиш жараёнидан ўтиш керак.