Ягона электрон тизими-erp.maktab.uz - Халқ таълим тизимини марказлашган, автоматлаштирилган бошқарувни, мониторинг ва режалаштириш имконини берувчи тизим. Мазкур ERP тизими орқали мактаблар, синфлар, ўқувчилар сони ва ўқитувчиларнинг тарификатсиясига тегишли барча маълумотларнинг электрон базаси.
Умумтаълим муассасасининг паспорти, ўқувчилар контингенти, штат бирликлари, шундан банд қилинганлари, ходимлар сони, уларнинг эгаллаб турган лавозими, титул, иш ҳақи миқдори бўйича маълумотлар базасини шакллантирилиб тегишли маълумотлар бўйича бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграция амалга оширилди. Натижада жараён учун талаб этиладиган вақт 3 баробаргача қисқартирилди.
Мактаблар сони, синфлар сони, ўқувчилар сони, ўқитувчилар сони, уларга тегишли бўлган маълумотлар базасини шакллантириш, соатлар сеткаси, табел, тарификация рўйхати бўйича маълумотлар базасини яратиш ва уларни доимий мониторинг қилиш, мактабларда таълим жараёнининг шаффофлигини ошириш, давлат бюджети маблағларини тежаш, электрон ҳисобот орқали қоғоз ҳужжат айланишини камайтириш имкониятини яратиш.
Вазирлик тизимидаги мактаблар ва таълим бериш лицензиясига эга хусусий таълим муассасаларига вазирлик томонидан электрон кабинет очиб берилади.