Статистика агентлигининг расмий веб сайти — Республиканинг ижтимоий-иқтисодий статистик маълумотлари, жумладан, ЯИМ, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизматлар, қурилиш ва инвестиция, ташқи ва ички савдо, корхона ва ташкилотлар фаолиятини тавсифловчи статистик кўрсаткичлар кенг тарқалган 5 та электрон форматда (ссв, жсон, хмл, хлс ва пдф) фойдаланиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш жараёни тўғрисида таҳлилилий маълумотларни кузатиб бориш учун мўлжалланган.
- статистика тизимидаги янгиликлар билан танишиб бориш;
- республиканинг асосий макрокўрсаткичлари ўзгаришларини онлине тарзда кузатиб бориш;
- статистик маълумотларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, визуаллашган кўринишда фодаланувчиларга тақдим этиш;
- республика миқёсида тўпланган барча статистик маълумотларни веб-сайт орқали интерактив график ва жадваллар кўринишида тақдим этиш;
- интерактив жадваллар ва графикларни статистик маълумотлар асосида генерация қилиш.
Агентлик веб сайтида рўхатдан ўтиш талаб этилмайди