solution icon
РАҚАМЛИ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ ИДОРАЛАРАРО РЕЙТИНГЛИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ
ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИГИ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ РАҚАМЛИ РИВОЖЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ, АХБОРОТ-КОММУНИКАТСИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШ, АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ БЎЙИЧА БАҲОЛАШ ТИЗИМИ nis.egov.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Рақамли ривожланиш даражасини ошириш
  • advantage icon Ахборот-коммуникатсия технологияларидан кенг фойдаланиш
  • advantage icon Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш
Рейтинг баҳолаш

Ташкилотлар фаолиятида тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларда тасдиқланган давлат хизматлари тақдим этилишини автоматлаштириш(шу жумладан электрон шаклга ўтказиш), маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, ташкилотларнинг фаолиятини ошкорлиги ва очиқлигини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий қилиш ва фойдаланиш даражасини аниқлаш ва уни баҳолаш учун фойдаланилади. Баҳолаш бир неча бўлим ва кўрсатгичларда амалга оширилади, ҳар бир ижобий кўрсатгич учун муайян балл(баҳо) берилади. Баҳолаш 100 балл тизимда ўтказилади. Бунда 100 балл энг максимал кўрсатгич ҳисобланади.

Баҳолаш кўрсатгичлари 2 та турда бўлиб, биринчи турдаги кўрсатгичлар мусибат қийматга эга бўлиб уларнинг ижобий бажарилганлиги учун муайян балл берилади.

Иккинчи турдаги кўрсатгичлар “Салбий” ҳисобланади ҳамда уларни тасдиқловчи омиллар мавжудлиги учун мувофиқ бўлимлар/кўрсатгичлар бўйича тўпланган баллдан жарима баллари айириб ташланади

Рейтинг баҳолаш қуйидаги мақсадларга эришишда хизмат қилади

-Електрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологияларини ривожлантириш даражасини аниқлаш;

-рақамлаштириш, ахборот коммуникатсия технологиялари ва электрон ҳукуматни ривожлантириш ё‘лида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш

-рейтинг баҳолашни шакллантириш

-давлат хизматларни кўрсатишда жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат хизматларини тақдим  этишни электрон шаклга ўтказиш туфайли уларни соддалаштириш ва сарсонгарчиликни бартараф этиш.

Рейтинг баҳолаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтиш

Рейтинг баҳолаш фойдаланиш учун Ягона идентификатсия тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак ҳамда “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази”га ташкилот томонидан NIS.egov.uz ахборот тизимига маълумотларни киритишга масъул этиб белгиланган ходим тўғрисидаги маълумотларни расмий равишда киритилади.

Имкониятлари
  • opportunity icon ОЧИҚЛИК ВА ЭЛЕКТРОН ИШТИРОК ИНДЕКСИ
  • opportunity icon ЭЛЕКТРОН ХИЗМАТЛАР ИНДЕКСИ
  • opportunity icon ФАОЛИЯТНИ РАҚАМЛАШТИРИЛГАНЛИК ИНДЕКСИ
  • opportunity icon ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР