Ахборот тизими – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари ҳамда референдумларни ўтказиш учун ягона ахборот тизими ҳисобланади.
- сайловчилар билан мулоқотда давлат бошқаруви тизимида “бир сайловчи-бир овоз” тамойилини жорий этиш;
- барча турдаги сайловларни ўтказиш имкониятини яратиш;
- вилоят, туман/шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари, шунингдек, тренерлар ҳақидаги маълумотларни актуаллигини таъминлаш;
- Вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияларининг (сайлов участкасини топиш бўйича интерактив хизмати ва сайлов участкаси жойлашган сайлов округларининг интерактив харитаси учун) геокодлари кўрсатилган манзиллар маълумотлар базаларини шакллантириш;
- сайлов натижалари бўйича тезкор статистик ҳисоботларни шакллантириш.
СЖБАТга кириш учун тизим администраторлари томонидан логин ва пароллар тақдим этилади. Тақдим этилган логин ва пароллар орқали тизимдан фойдаланиш ҳуқуқи Марказий сайлов комиссияси, Вилоят сайлов комиссияси, Туман ва шаҳар сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияси, ҳудудий сайлов комиссияси, штаблар, тренерлар, партиялар томонидан амалга оширилади.