solution icon
"Шаффоф қурилиш" онлайн платформаси
Қурилиш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш monitoring.mc.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Обектлар, пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш
  • advantage icon Тизим қурилиш жараёнини назорат ва мониторинг қилиш
  • advantage icon Бажарилган ишлар тўғрисида ойлик ҳисоботларни юритиш
  • advantage icon Қурилиш пудратчи ташкилотларнинг умумий рейитнгини аниқлаш
Лойиҳа ҳақида

Тизим қуйидагилар учун хизмат қилади:

Давлатни ривожлантириш дастури манбалари ҳисобига амалга ошириладиган шаҳарсозлик, лойиҳа-смета, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатларнинг, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига объектлар қурилишининг мустаҳкамликка, ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик, ижтимоий, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ёқилғи-енергетика, хом ашё ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши, лойиҳа ечимларининг амалдаги нормативлар ва стандартларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда давлат экспертизаси ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш;
- архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;
- лойиҳалаштириш ишларини ва қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш ҳамда лойиҳалаштириш ва шаҳарсозлик соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;
- шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига оид келишмовчиликларни кўриб чиқиш;

- Қурилиш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилиш.

"Шаффоф қурилиш" онлайн платформаси

Объектларнинг манзилли дастури, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган объектларнинг йиллик манзилли рўйхати шакллантирилишини, маълумотлар базасини янги қурилиш, реконструксия ва капитал таъмирлаш объектлари бўйича турларга бўлиб юритилишини таъминлаш;

- обектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудудий ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари томонидан лойиҳаолди ишларининг амалга оширилиши, буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ўртасида шартнома тузилиши ва аванс маблағлари ажратилиши ҳамда ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг мунтазам електрон базага киритиб борилиши ва юритилишини таъминлаш;

- лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда буюртмачи ва экспертиза ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар, кўрсатилган хизматларнинг молиялаштирилганлиги, тугалланган лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигига оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

- объектлар қурилишини молиялаштиришда пудратчи билан буюртмачи ўртасида шартнома имзоланганлиги ва аванс маблағлари тўланганлиги, ойма-ой бажарилган ишларнинг ҳисоботини юритиш ва бажарилган ишларга нисбатан мутаносиб равишда молиялаштирилганлиги тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларнинг электрон базасини шакллантириш;

- объектлар қурилишида иштирок этаётган барча пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар ҳақида маълумотларни йиғиш, бажарилган иш ҳажмлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган иш турлари бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш;

-объектларда қурилиш жараёнларини назорат ва мониторинг қилишда уларни рўйхатга олиш, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан амалга оширилаётган назорат текширувларини ва кўрсатиб ўтилган камчиликларни қайд этиш, уларни бартараф этиш бўйича маълумотлар базаларини шакллантириш.

Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ўтказиш платформаси

Қурилиш соҳасида давлат харидлари амалга оширилиши, харидлар тўғрисидаги эълонлар, харид қилиш тартиб-таомиллари, оферентларнинг таклифлари, харидлар якунлари ҳақидаги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотлар электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, тендерлар электрон ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа.

Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган I ва II тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида тегишли электрон рейтингдаги юридик манзилда рўйхатга олинган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади). Ҳудудларда филиаллари мавжуд бўлган бош лойиҳа институтларига ушбу чеклов татбиқ этилмайди.

Бунда агар, талабгор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳудудда ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган шартнома шартларига кўра ишларни якунламаган ҳолда бошқа ҳудудга юридик манзилини кўчирган тақдирда, аввалги юридик манзил ҳудудидаги шартнома шартларига кўра ишлар якунланмагунича ушбу талабгор янги юридик манзил ҳудудидаги электрон тендерларга платформа томонидан қўйилмайди.

Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган III ва IV тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда ҳудудий чеклов татбиқ этилмайди.
 

Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тизими

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларни амалга оширишдан иборат бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг рейтинг маълумотларини шакллантириш ва юритиш.

Тизимнинг мақсад ва вазифалари:

- Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;

- лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;

- лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;

- лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;

-лойиҳа ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;

-лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon Тизим ушбу қуйитизимлар ва модуллардан ташкил топган:
  • opportunity icon Қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари ахборот тизими
  • opportunity icon "Қурилиш назорати" ахборот тизими
  • opportunity icon "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ахборот тизими
  • opportunity icon "Лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси" ахборот тизими
  • opportunity icon "Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри" географик ахборот тизими