Ушбу электрон тизим иссиқлик энергиясининг жисмоний ва операцион сарфини масофадан туриб кузатиш имконини беради. Тизимдан фойдаланганда фойдаланувчи ўзининг шахсий маълумотларини киритиши, шунингдек, транзакция ҳолати ҳақида маълумот олиши мумкин.
жисмоний ва юридик шахслар томонидан истеъмол қилинадиган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ва масофадан бошқариш фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш;
- реал вақт режимида шахсий кабинети орқали истеъмолчиларни жорий ҳолат тўғрисида хабардор қилиш;
- истеъмолчиларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
- иссиқлик энергияси ҳисобини тўлдириш ва қарзни ҳисобдан чиқариш жараёнида ортиқча қоғозбозлик, вақт сарфига йўл қўймаслик, шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва инсон омилини камайтириш.
Жисмоний ва юридик шахслар иссиқлик энергияси истеъмолини назорат қилиш ва бошқариш тизимининг шахсий кабинетига кириш учун логин сифатида кадастр рақами, Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), серия ва паспорт рақами ёки солиқ тўловчининг идентификация рақамидан (СТИР) фойдаланиши мумкин.
Шахсий ҳисобингизга кириш учун парол сифатида серия ва паспорт рақами ёки кадастр рақамидан фойдаланишингиз керак.