Веб-сайтда авиабилет брон қилиш ва сотиб олиш учун сиз бир неча оддий амалларни бажаришингиз керак:
Сайтнинг асосий саҳифасида ё‘налиш, жўнаб кетиш санаси, "Бир томонга" ёки "Бориш-қайтиш" парвозини танлаш, ё‘ловчилар сонини ва тўлов шаклини белгилаш, сўнгра "Билетни сотиб олиш" тугмасини босиш зарур.
Кейин Сизга танланган сана билан яқин ёки мос келадиган парвозлар рўйхати тақдим этилади.
Ушбу ё‘налишда қатновлар амалга оширилмайдиган кунлар оч рангда белгиланган.
Шахсий маълумот шаклини эҳтиёткорлик билан тўлдиринг (паспорт маълумотлари фотосурат жойлашган саҳифадан киритилади), шунингдек, зарурий алоқа маълумотларини тақдим этинг.
Алоқа телефон рақами намунага мувофиқ – 9 та рақам бўш жойсиз киритилади. Барча маълумотлар тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилинг, сўнгра "Брон қилиш" тугмасини босинг.