solution icon
Ўрмон фонди ерларини ауксион орқали ижарага бериш портали
Тизим орқали ўрмон фонди ерлари ауксион орқали ижарага бериш йўлга қўйилган. Тизим орқали лотларга ариза бериш, тўловларни тўлаш, ауксионда иштирок этиш имкониятлари мавжуд ijara-urmon.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Очиқлик
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
  • advantage icon Ижара муносабатларини тартибга солиш
Лойиҳа ҳақида

Ўрмон фонди ерларини ауксион орқали ижрага бериш портали – давлат ўрмонфонди ерлариниауксион орқалиижарага беришучун мўлжалланганпортал ҳисобланади.

Жисмоний ва юридик шахслар порталга кирган ҳолда ўзлари учун қизиқ бўлган лотларга ариза берган ҳолда ауксионда иштирок этишлари мумкин.

Барча жараёнлар инсон омилисиз олиб борилади, яъни порталдан рўйхатдан ўтиш жараёнидан бошлаб ауксион тугаш ва ғолибни аниқлаш жараёнигача бўлган жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилган. Шунингдек, портал орқали лотларга электрон тўловларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд.

Порталнинг мақсад ва вазифалари

- Ўрмон фонди ерларида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш; 
- Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ерларида янгидан барпо этилган ва камида бир йилгача бўлган муддатда парваришланган ўрмонлар жойлашган ерларни ижарага олиш ҳуқуқини электрон ауксион (кимошди савдолари) асосида ўтказиш; 
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон ауксионда ўрмон фонди участкасини (унинг бир қисмини) ижарага олиш бўйича аризаларни қабул қилиш; 
- Кимошди савдолари асосида сотилган ўрмон фонди участкаси (унинг бир қисми) бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш.
 

Порталда рўйхатдан ўтиш

Порталдан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) саҳифасига кириб, идентификатсиядан ўтиш лозим. Бунинг учун жисмоний шахс туғилган санасини, паспорт серияси ва рақамини, электрон почта манзилини ва телефон рақамини киритиши керак.

Имкониятлари
  • opportunity icon Порталдан фойдаланиб, исталган қулай вақтда ўрмон фонди ерларини ижарага олиш учун фойдаланиш мумкин