solution icon
ЭЛEКТРОН СОЛИҚ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Солиқ хизмати органлари томонидан аҳоли ва бизнесга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини ошириш, харажатларни камайтириш, солиқ тўловчиларнинг хизматлардан фойдаланиш даражасини ошириш my.soliq.uz
Афзалликлари
  • advantage icon Исталган вақтда фойдаланиш имконияти
  • advantage icon Барча хизматлардан экстерриториал асосда фойдаланиш мумкинлиги
  • advantage icon Электрон тўловларни амалга ошириш имконияти
Портал ҳақида

Портал - солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланиш нуқтаси ҳисобланади.

Жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган электрон давлат хизматлари порталда алоҳида ёʻналишлар бўйича кўрсатилади.

Портал ёрдамида уйдан чиқмасдан экстерриториал асосда электрон солиқ хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун электрон шаклни тўлдириш ва керакли хизматдан фойдаланиш учун сўров юбориш кифоя. Масалан, солиқ калкулятори, солиштирма далолатнома, ортиқча тўланган солиқларни қайтариш, солиқ қарзи мавжуд эмасли тўгʻрисида маълумотнома олиш.

Порталининг мақсад ва вазифалари

- солиқ тўловчиларга ўзларининг солиқ мажбуриятларини бажаришлари учун қулай шароитлар яратиш;

- солиқ тўловчиларга хизматлардан элеcтрон кўринишида ва экстерриториал тамойил асосда хизмат кўрсатиш;

- давлат хизматларини кўрсатишнинг шаффоф механизмларини яратиш, муддатларни қисқартириш ва уларни кўрсатиш тартибининг бажарилиши устидан марказлашган назоратни амалга ошириш орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш;

- давлат хизматларини олишда фуқаролар, тадбиркорлик субектлари ва давлат органлари учун харажатларни камайтириш.

Порталда рўйхатдан ўтиш

Жисмоний ва юридик шахслар солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганда улар учун автоматик тарзда шахсий кабинет яратилади. Солиқ хизматлари порталида хизматлардан фойдаланиш учун Ягона идентификатсия тизими воситаларидан (id.egov.uz логин-пароли, Mobile-ID, ЭРИ, ID-карта) бири орқали шахсий кабинетга кириш кифоя.

Статистика использования личных кабинетов налогоплательщиками

 

 

Бюджетные расчеты

Состояние использования государственных информационных услуг

Расмотрение обращений и заявлений

Мобил дастурни юклаб олиш

Хизматлардан мобил иловалар орқали фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволалардан юклаб олишингиз мумкин:

Имкониятлари
  • opportunity icon электрон давлат солиқ хизматларидан фойдаланиш
  • opportunity icon Солиқ органларига мурожаат юбориш, юборилган мурожаатлар ҳолатини кузатиш ҳамда хизмат кўрсатиш натижасини юклаб олиш
  • opportunity icon Солиқ мажбуриятларини электрон кўринишида амалга ошириш
  • opportunity icon солиқлар тўлаш ва қарздорлик ҳолатини доимий мониторинг қилиш ва бошқалар